Оммавий оферта

Темир йўл хизматларидан фойдаланиш тўғрисида

Тошкент шаҳри 2024 йил


Мазкур ҳужжат Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (кейинги ўринларда “ЎТЙ” АЖ ташувчи) “e-nakl.railway.uz” сайти порталидаги электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда “Ягона дарча”АТ) ёрдамида “DAS UTY” МЧЖ (кейинги ўринларда – Хизмат кўрсатувчи) хизматидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ хизмат кўрсатиш шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) тузиш юзасидан лаёқатли бўлган юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда – Фойдаланувчи) расмий таклиф ҳисобланади.

Фойдаланувчи томонидан мазкур офертада белгиланган ҳаракатларнинг бажарилиши, у томонидан қуйидаги шартлар сўзсиз қабул қилинганлигини англатади (Офертанинг акцепти). Офертани акцепт қилган пайтдан шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳоллар, томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатларига риоя қиладилар.


1. АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР.


Мазкур шартномада қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:


«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ – “ЎТИ” АЖ;

Темир йўл станцияси – станция;

ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш технологик марказлари – ТехПД;

“Минтақавий темир йўл узели” филиали – МТУ;

юкларнинг уйғунлашган номенклатураси – ГНГ;

юкларнинг ягона тариф-статистик номенклатураси - (ЕТСНГ);

ГУ-12 - ойлик юк ташиш прогноз учун буюртма;

ГУ-11 – Ўн кунлик юк ташиш учун буюртма;

ГУ-1 - Ҳисобга олиш варақаси;

ГУ-45 - Юк қабул қилиб топширувчининг эслатмаси;

ГУ-46 - Вагонларни бериш ва олиб чиқиш варақаси;

ФДУ-92 - Қўшимча йиғимлар учун йиғув варақаси;

Ташиш тўловлари – юк ортиш станциясидан манзиллаштириш станциясига
барча тўловлар;

Кўшимча ҳизматлар - станцияларда кўрсатиладиган хизматлар;

МЕСПЛАН – давлатлараро юк ташиш жараенини келишиш
автоматлаштирилган тизими.

Фойдаланувчи – мазкур оферта шартларини қабул қилган ва “Ягона дарча”
АТ орқали пуллик хизматларни олувчи лаёқатли жисмоний шахс, ёки юридик шаҳс;

Хизмат кўрсатувчи – фойдаланувчига “e-nakl.railway.uz” манзилида жойлаштирилган
юк ташиш билан боғлиқ бўлган темир йўлда юк ташиш хизмати, қўшимча хизмат, шу жумладан келишилган (шартномавий) тарифлар бўйича ҳамда жарималар учун
тўловларни расмийлаштирилган ҳужжатларга онлайн режимда тасдиқлаш имконини берувчи.


2. АКЦЕПТ ТАРТИБИ


2.1. Мазкур Офертанинг акцепти “e-nakl.railway.uz” сайти “Ягона дарча” тизими орқали авторизациядан ўтиб, темир йўл хизматидан фойдаланиш орқали амалга оширилади.


2.2. Мазкур Шартномани тузиш орқали Фойдаланувчи Хизмат кўрсатувчига амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўзининг жисмоний ёки юридик шахсга доир маълумотларига темир йўл хизматларидан “Ягона дарча” АТ сервислардан фойдаланиш учун зарур бўлган шартномани бажариш мақсадида қўлланилади. Шунингдек, ушбу орқали фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича Хизмат кўрсатувчига тақдим этилган шахсга доир маълумотларни ушбу шартномани бажариш мақсадида учинчи шахсларга тақдим этишга розилик беради.


2.3. Хизмат кўрсатувчи Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча зарур бўлган чораларни кўришини Фойдаланувчига кафолатлайди.


2.4. Фойдаланувчи унинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилиги (шу жумладан учуинчи шахсларга ҳам) муддатсиз ҳисобланиб, мазкур шартноманинг 7.3-бандига мувофиқ Фойдаланувчи истаган пайтда шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилигини қайтариб олиши мумкин.


2.5. Сервисдан фойдаланишдан аввал Фойдаланувчи мазкур Офертанинг матни билан тўлиқ танишиб чиқиши зарур. Офертанинг шартлари билан тўлиқ ёки қисман норози бўлса, сервисдан фойдаланишдан бош тортиши зарур.


3. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


3.1. Хизмат кўрсатувчи Фойдаланувчига «e-nakl.railway.uz» манзилида жойлаштирилган юк ташиш билан боғлиқ бўлган темир йўлда юк ташиш хизмати, қўшимча хизмат, шу жумладан келишилган (шартномавий) тарифлар бўйича, жарималар учун тўловларни расмийлаштирилган ҳужжатларини онлайн режимда тасдиқлаш ҳамда моибл иловадан фойдаланиш учун тўловларни расмийлаштириш имконини беради.


4. ХИЗМАТЛАРНИ ТЎЛАШ


4.1. Мижоз кўрсатиладиган темир йўл хизматлари ва ташиш хақи тўловини олдиндан ТехПД билан тузилган “Темир йўлда юк ташиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар хамда жарималар тўловини тўғри амалга ошириш тўғрисида” Ў З А Р О К Е Л И Ш У В асосида амалга оширади.


4.2. Фойдаланувчи томонидан хизматни тўлаш хизматнинг 100% нархини ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.

5. ТАРАФЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Хизмат кўрсатувчи қуйидагиларга мажбур: «e-nakl.railway.uz» тизимининг узлуксиз ишини таъминлаши, сервислар ишидаги узилишлар учинчи шахсларнинг айби бўйича ҳоллатлар бундан мустасно;


шахсга доир маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиниши, уларга ноқонуний ишлов беришнинг олдини олиниши, уларнинг яхлитлиги ва сақланишини таъминлайдиган ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради;


Фойдаланувчиларга тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд "«e-nakl.railway.uz» тизими хизматларини Хизмат кўрсатувчилари сифатида иштирок этувчилари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида Фойдаланувчини огоҳлантиради.

5.2. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:

Мазкур офертанинг талабларини бажаради;

Сервисга уланувчи воситанинг ахборот хавфсизлигини мустақил равишда таъминлайди;

«e-nakl.railway.uz» тизимидан фойдаланиш орқали ўзининг лаёқатлиги, шунингдек «e-nakl.railway.uz» тизимидан фирибгарлик ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслигини тасдиқлайди ва кафолатлайди;

Хизмат кўрсатувчининг розилигини олдиндан олмасдан шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас. Шунга ўхшаш ҳар қандай бошқа ўриниш ҳақиқий эмас деб топилади.


5.3. Хизмат кўрсатувчи бир томонлама мазкур Офертага ўзгартириш киритиш ҳақли, бунда Фойдаланувчини бу ҳақда тегишли ўзгартиришлар тўғрисида ахборот мазмундаги хабарлар, «e-nakl.railway.uz» тизимининг интерфейси ёки СМС-хабар орқали огоҳлантиради.


6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


6.1. Жамият ушбу шартнома доирасида Фойдаланувчи ёки Хизмат кўрсатувчининг ҳаракат ёки ҳарақатсизлигига жавоб бермайди.


6.2. Томонлар мазкур шартноманинг талабларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


6.3. Фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида вужудга келган ҳар қандай зарар ёки салбий оқибатларга ўзи жавоб беради.


6.4. Фойдаланувчи хавфсиз бўлмаган уланишлардан фойдаланган ҳолда, ёхуд зарарли дастур ва иловалар таҳдиди остида ўзининг шахсга доир маълумотларини қурилмага киритишида уларнинг хавфсизлигига тўлиқ жавоб беради.


6.5. Хизмат кўрсатувчи мазкур шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди, агар ушбу ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан шартнома шартларини бажарилмаганлиги оқибатида содир бўлган бўлса.


6.6. Хизмат кўрсатувчи Фойдаланувчида вужудга келган ҳар қандай зарар учун жавоб бермайди, агар Фойдаланувчи мазкур Офертанинг шартлари, шунингдек пуллик сервиснинг пуллик сервисларини активация қилинишида уларнинг оферталари ўз вақтида танишмаганлиги ёки танишмагалиги сабаби бўлса.


6.7. Хизмат кўрсатувчи мазкур шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди, агар ушбу ҳаракатлар Хизмат кўрсатувчининг назорат доирасига кирмайдиган сабабларга асосан содир бўлган бўлса. Хизмат кўрсатувчининг назорат доираси фақат «e-nakl.railway.uz» тизимининг ишлаши билан чекланиб, учинчи шахсларнинг айби билан вужудга келган узилишларга ёхуд давлат органлари ёки суд томонидан қуйилган чеклов ва тақиқларни ўз ичига олмайди.


6.8. Ҳар бир Томон ушбу шартномада белгиланган жавобгарлик чекланганлигини тан олган ҳолда, бошқа Томон мазкур шартномани тузишни ва ушбу чекловлар тарафлар ўртасидаги келишувлар учун зарур асос эканлигини тан олади. Бунда, Томонларнинг ҳеч бири талабларини бажармаганлиги ёки кечикганлиги учун жавоб бермайди, агар уларнинг назоратидан ташқаридаги ҳар қандай шароитлар оқибатида, шу жумладан, ҳуқумат фаолияти ёки террористик ҳаракатлар, зилзилалар, ёнғинлар, тошқинлар ёки бошқа табиий офатлар, иш шароитлари билан боғлиқ вазиятлар , электр таъминотидаги узилишлар ва Интернетга уланишидаги бузилишлар каби ҳолатлар бўлса, бироқ улар билан чекланиб қолмасдан.


7. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


7.1. Фойдаланувчи «e-nakl.railway.uz» тизимларидаги аккаунтини ўчириш ўчириб, мазкур шартномани ҳар қандай вақтда бажармасликка ҳақли.


7.2. Мазкур шартнома аккаунт учирилган вақтлан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур шартнома бекор қилинганлиги «e-nakl.railway.uz» тизимлари доирасидаги тўлов сервислари бўйича тузилган шартномалар бекор қилинганлигини англатмайди, агар шунақа сервислар активация қилинган бўлса.


7.3. Фойдаланувчи мазкур Шартноманинг 10-бўлимида кўрсатилган электрон почтага хат юбориб, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги розилигини чақириб олишга ҳақли.


8. КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8.1. Мазкур шартномадан келиб чиқувчи ҳар қандай низо, музокаралар орқали, ёхуд Фойдаланувчининг ёзма мурожаати асосида эътироз тартибида кўриб чиқилиши зарур. Мурожаатни кўриб чиқиш ва ва унинг мазмунига қуйиладиган талаблар амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


8.2. Агар вужудга келган низо эътироз тартибида ҳал этилмаса, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарнинг жойлашган ердаги тааллуқлиги бўйича судда кўриб чиқилиши керак.


8.3. Фойдаланувчилар билан эътирозлар билан боғлиқ ишлар ва техник кўллаб-қувватлаш хизматлари Фойдаланувчиларга фақат сўровларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва тегишли сўровларга жавобларни юбориш орқали амалга оширилади. Фойдаланувчиларнинг сўровлари мазкур Шартноманинг 10- бўлимида кўрсатилган электрон почта ёки телефон рақам орқали қабул қилинади.


9. БОШҚА ШАРТЛАР

9.4. Тўғридан-тўғри шартномада назарда тутилмаган ҳар бир муносабат бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.


9.5. Ушбу таклифни қабул қилиб, фойдаланувчи ушбу шартноманинг барча шартларини сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди ва уни бажаришни ўз зиммасига олади.